Қуйичирчиқда 5 бош қорамолни олиб кетиб эгасини чув туширган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИБ.

Маълум бўлишича, Қуйичирчиқ туманида, 2017 йилнинг 26 март куни Оққўрғон туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Ш.Н. фирибгарлик йўли билан таниши, Қуйичирчиқ туманида  яшовчи, вақтинча ишсиз Т.З.ни уйида ишончини суистеъмол қилиб, «тез орада пулларини бераман» – деб алдаб, ундан умумий нархи тахминан 9.500.000 сўм бўлган 5 бош қора молларини олиб, пулларини шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан фирибгарлик қилганлиги учун жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.