Ливияда икки нефть кони ўз ишини тўхтатди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги вазиятдан бохабар манбага асосан.

Аниқлик киритилишича, ишнинг тўхтатилиши жангариларнинг ҳужуми билан боғлиқ.

Бундай ҳолат Ал-Фил ва Ҳамада конларида юз берган. Бу жангарилар конни бошқа объектлар билан боғлаб турувчи қувурларни тўсиб қўйганидан сўнг содир бўлди.

Ливияда июль ойи охирларида ИШИД билан алоқадорликда гумонланган 20 киши қатл этилганди.