«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини «ПСЖ»да давом эттириши ойдинлашмоқда.

L’Equipe нашри маълумотига кўра, клублар футболчи ижараси бўйича келишувга эришди. Унга кўра, парижликлар клуби Мбаппени 1 йилдан кейин 180 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олади. Келишув қўшимча бонусларни ҳам назарда тутади.

Мбаппе «ПСЖ» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиб бўлган. У яқин вақт ичида янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Франция чемпионатининг 4-тури доирасида «Марсель»га қарши 27 июнь куни Монакода ўтказилган ўйинда монегаскликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди (6:1), Килиан захирада қолдирилди.