Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Венгрия бош вазири Виктор Орбан таклифи билан Будапештга келди. У бу ерда дзюдо бўйича 31-жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади

Путин жаҳон чемпионати очилиш маросимида халқаро дзюдо федерациясининг фахрий президенти сифатида иштирок этади. 

Жаҳон чемпионати Будапештдаги Ласло Паппа номидаги аренада 28 августдан 3 сентябргача бўлиб ўтади.

Мусобақада 130 дан кўпроқ давлатдан 800 га яқин спортчи иштирок этади.

Ташриф давомида Путиннинг Орбан билан музокаралар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун, Путин 11 ёшидан дзюдо ва самбо билан жиддий шуғуллана бошлаган. Бир-бирига яқин бўлган бу спорт турлари бўйича спорт устаси унвонига эга. 2012 йилда унга дзюдо бўйича саккизинчи дан берилган.