Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабри устидаги мемориал мажмуа 2 сентябрь куни очилади. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляеванинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилди.

"Марказий Осиё архитектурасининг энг яхши элементлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган мақбара 2 сентябрь куни очилади", - дейилади Каримова-Тилляеванинг Самарқанддаги халқаро анжуманда сўзлаган маърузаси матнида. 

Унинг сўзларига кўра, мемориал мажмуани қуриш бўйича бажарилган барча иш ЮНЕСКО ва ёдгорликлар ҳамда диққатга сазовор жойларни қўриқлаш масалалари бўйича Халқаро кенгашнинг мезонлари ҳамда тавсияларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлагани хабар берилганди.