Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси раҳбари Ли Чжэ Ён Сеул Марказий округ судига апелляция юборди. У суднинг ўзининг коррупция можаросига алоқадорлиги бўйича иш юзасидан эълон қилган ҳукмидан норози.

Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Ли Чжэ Ён аввалроқ беш йиллик қамоққа маҳкум этилганди. Уни собиқ президент Пак Кин Хе яқин дугонасининг қизи отда юришни ўрганиши учун 6,38 млн доллар миқдорида пора беришга алоқадорликда айбдор деб тан олишди.

Тадбиркор ўз айбини тан олмаган.

Апелляция судининг илк эшитуви сентябрда бўлиб ўтади.

Маълумотларга кўра, у хориждаги активларни яширгани ва ёлғон гувоҳлик бергани учун ҳам қамалган.

Аввалроқ Samsung империясининг вориси 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани хабар берилганди.