Smart компанияси Франкфуртдаги автосалонда янги прототипини намойиш этади. У Германия автомобилсозлик компаниясининг «келажакдаги шаҳар автомобилининг намунаси» бўлиши айтилмоқда. Концепт-кар тизери Smart компаниясининг Instagram саҳифасида намойиш қилинди.

Ишлаб чиқарувчи прототип ҳақида бошқа тафсилотларга тўхталмаган. Тизер концепт-кар кузовининг олди қисмида диод чироқли экранга эга бўлади. Унга турли матнли хабарларни чиқариш мумкин бўлади. 

Motor1 нашрининг қайд этишича, бу машинадан келгусида каршеринг (carsharing) хизматларида фойдаланиш мумкин бўлади. 

Айни вақтда Smart компанияси 3 хил автомашина ишлаб чиқаради. Булар: ForTwo, унинг томи очиқ намунаси ва ForFour.