Тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига! “Travel Today” сайёҳлик компанияси сизларни Хитойнинг Гуанжу шаҳрида бўлиб ўтадиган “Canton Fair – 122” кўргазмасига таклиф этади.  

“Canton Fair” ҳақида 

“Canton Fair” – Хитойнинг импорт ва экспорт ярмаркаси бўлиб, у 1957 йилдан бери баҳор ва куз ойларида ўтказиб келинади. Мазкур кўргазма узоқ тарихга эга энг йирик, кенг миқёсли халқаро савдо тадбиридир. 

Агарда сиз ўз лойиҳангизни амалга ошириш ниятида бўлсангиз, янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни истасангиз, “Canton Fair” кўргазмасида иштирок этиб, янги ва замонавий ускуналар билан танишиш ҳамда тажриба алмашиш имконига эга бўласиз. 

Қачон? 

1 босқич: 15-19 октябрь кунлари
2 босқич: 23-27 октябрь кунлари
3 босқич: 31 октябрь - 4 ноябрь кунлари 

Кўргазманинг афзалликлари:

•  Сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун халқаро тажриба билан танишасиз;
•  Импорт ва экспорт соҳасидаги энг сўнгги янгиликларни билиб оласиз;
•  Янги технологиялардан бохабар бўласиз;
•  Ўз ғояларингизни чет эллик ҳамкасблар билан ўртоқлашасиз;
•  Хорижлик ҳамкорлар билан шартнома тузасиз;
•  Саёҳат қиласиз

 Шунингдек, сиз кўргазма давомида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ускуналарни харид қилишингиз ҳам мумкин. 

Қайси соҳадаги ускуналарни учратиш мумкин?

•  Озиқ-овқат саноати;
•  Қишлоқ хўжалиги;
•  Қурилиш материаллари саноати;
•  Енгил саноат;
•  Кимё саноати;
•  Тиббиёт саноати;
•  Матбаа саноати;
•  Транспорт;
•  Бошқа ишлаб чиқариш соҳалари.

Фото: cantonfair.org.cn

Ишлаб чиқарувчига маҳсулотни харид қилаётганда бериш зарур бўлган саволлар: 

-  Экспортга чиқарилганми?
-  МДҲ давлатларига сотилганми?
-  Агар Ўзбекистонга сотилган бўлса, қайси ташкилотга етказиб берилган?
-  Тўловни аккредетив билан тўлаш;
-  Хитойнинг қайси ҳудудигача бепул етказиб берилади;
-  Бирон бир эҳтиёт қисмлари (запчаст) бузилса ким томонидан ва қандай қилиб алмаштирилади;
-  Энг кўп алмаштирадиган эҳтиёт қисмлари (ускунани сотиб олиш жараёнида бирданига қўшиб бериши учун).

“Canton Fair” кўргазмасида иштирок этишингизга “Travel Today” компанияси яқиндан кўмак беради. Ўз бизнес лойиҳангизни ишончли ҳамкор билан амалга оширинг. 

Мурожаат учун телефон:  (+998 90) 350-00-56,
                                                      (+998 90) 350-00-46 
                                                      (+998 90) 955-00-06
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 20-уй
Мўлжал: 16 шаҳар касалхонаси
Сайт: www.bigtour.uz
е-mail: traveltodayuz@gmail.com
Telegram: @traveltodayuz

Реклама ҳуқуқи асосида