31 августдан эътиборан Тожикистон Миллий банки (Марказий банки) 10, 20, 50 ва 100 сомонийнинг янги намуналарини муомалага киритади. Бу ҳақда Миллий банк матбуот хизмати хабар қилмоқда

Республика Марказий банки янги купюраларни чиқариш заруратини пул айланмаси сифатини ошириш ва сохта пуллар ясалиши эҳтимолини камайтириш билан изоҳлади. 

100 сомонийнинг дизайни яхшиланган, иккинчи даражали  санаш мосламалари воситасида таниш мумкин бўлган ҳимоя элементи яхшиланган. Бундан ташқари, уларга учинчи даражали ҳимоя элементи жорий қилинган. 

Янги купюралар 1999 йилги намунадаги 10, 20, 50, ва 100 сомонийлар бир хил муомалада бўлади.