Испания чемпионатининг 2-тур марказий ўйинида "Реал Мадрид" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Учрашувнинг 10-дақиқасида Асенсио узоқ масофадан ажойиб гол билан ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Солер орадаги фарқни тенглаштирди. 77-дақиқада Кондогбиа меҳмонларни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқада Асенсио жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасига 1 очко тақдим этди. 

Реал Мадрид – Валенсия 2:2
Голлар: 1:0 – 10 Асенсио, 1:1 – 18 Солер, 1:2 – 77 Кондогбиа, 2:2 – 83 Асенсио.
Реал Мадрид – Навас, Начо, Марсело, Карвахаль, Кроос (Майораль, 84), Иско (Ковачич, 46), Каземиро, Асенсио, Модрич, Бэйл (Васкес, 74), Бензема.
Валенсия – Нето, Мурильо, Рубен Везу, Тони Лато (Начо Хиль, 83), Гайя, Солер, Парехо, Кондогбиа, Монтойя (Начо Видаль, 75), Родриго (Санти Мина, 88), Дзадза.
Огоҳлантиришлар: Монтойя (49), Начо (53), Каземиро (61), Парехо (66), Карвахаль (72), Родриго (81), Солер (84), Дзадза (90).

Турнинг қолган якшанба кунги ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Эйбар – Атлетик 0:1 
Гол: 0:1 – 38 Адурис.

Эспаньол – Леганес 0:1
Гол: 0:1 – 28 Мантовани.

Хетафе – Севилья 0:1
Гол: 0:1 – 83 Гансо.