Хонадонида қорамол ёки парранда боқувчи инсонлар талайгина. Бироқ яхши фермер бўлиб, келажакда ўз бизнес ғояларини амалга ошириш учун керакли билим ва кўникмаларни эгаллаш зарур бўлади.

Ҳозирда фермер-тадбиркорлар учун катта имкониятлар эшиги очилмоқда. Куни кеча, Ўзбекистонлик фермерлардан иборат жамоа Германиянинг Линген шаҳрида бўлиб ўтган "Замонавий сут товар фермаларини бошқариш" семинарида иштирок этиб қайтишди. 

Беш кун давом этган семинар чоғида фермерлар хорижий тажриба билан ўртоқлашишди. Шунингдек, улар ҳайвонларни тўғри озиқлантириш, ем ва озуқа тайёрлаш, сут чорвачилигининг ветенария жиҳатлари бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишди. 

Ўзбекистонлик фермерлар қорамолларни парваришлашнинг хорижий тажрибасини ўрганишга муваффақ бўлишди. Семинар давомида улар Германиядаги фермаларга ташриф буюриб, ҳозирги кунда чорвачиликда етакчи бўлган гольштейн ва симменталь зотларини ўзаро таққослашди. Мазкур тур фермер-тадбиркорларга нафақат малака ошириш, балки хорижий мамлакатларнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиш имконини ҳам берди. 

Мазкур турни амалга оширишда "Agro Livestock" консалтинг хизмати яқиндан ёрдам берди.

Фото: Agro Livestock

"Agro Livestock" билан яқиндан танишамиз:

"Agro Livestock" - чорвачилик ва паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган корхона ва хўжаликларга ҳар томонлама консалтинг хизмат кўрсатувчи компания бўлиб, 2015 йилда ташкил топган.

Компания қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиладиган ускуна, ветеринария техникалари, ем қўшимчалари ишлаб чиқарувчи va чорва молларни экспорт қилувчи кўплаб Европа компаниялари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатган. 

Фото: Agro Livestock

Ҳамкор компаниялар: 

Schoppe (Германия),
Schwaninger Martin (Австрия),
Auroch (Франция), 
Provimi (Голландия), 
MS Schippers(Голландия).

Фото: Agro Livestock

 
"Agro Livestock" ўз мижозларига қуйидаги консалтинг хизмаларни тақдим этади:

-наслли қорамол, эчки, парранда, ва бошқа жониворларни етказиб бериш;
-қорамолчилик ва паррандачиликда фойдаланиладиган ускуна ва жиҳозлар импорти;
-қорамол ва паррандалар учун самарали ем озуқаларини тузиш;
-замонавий чорва фермaлaрини тегишли ускуналарни танлаган ҳолда лойиҳалаштириш;
-фермaлaр учун хoрижий вa мaҳaллий экспертлaрни жaлб қилгaн ҳoлдa семинaрлaр тaшкил қилиш.

Фото: Agro Livestock

Ажойиб янгилик!

Шунингдек, компания қишлоқ хўжалиги соҳасига оид ўзбек тилидаги биринчи tadbirkor-fermer.uz сайтини ҳам ишга туширди. Бу ерда сиз чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, боғбончилик, деҳқончилик, балиқчилик ва бошқа агро соҳаларга оид керакли маълумотларни топасиз. 

Сайтни бир сўз билан айтганда, тадбиркор ва фермерлар учун мўлжалланган ажойиб онлайн кутубхона деб аташ мумкин. Сабаби, соҳага доир қизиқарли қўлланмалар, китоблар, ҳаттоки, бизнес режалар ҳам ўзбек тилида ушбу сайтга киритилган. 

Сайтнинг телеграм саҳифаси: t.me/tadbirkorfermeruz

Сиз ҳам ўз тажрибангизни ошириб, профессионал тадбиркор-фермерга айланишни мақсад қилдингизми? У ҳолда "Agro Livestock" компаниясига мурожаат қилинг ва орзуларингизни рўёбга чиқаринг! 

Манзил: Тошкент шахри, 100090, Яккасарой тумани, 
Бобур кучаси, 77

Фото: Agro Livestock

Мурожаат учун телефон: 

(97) 155-2906 
(97) 155-2931
(97) 1552903
(97) 1552904
(97) 1551804

Facebook: https://www.facebook.com/agrolivestock/
Расмий сайт: http://als.uz
http://tadbirkor-fermer.uz

Фото: Agro Livestock

Телеграмдаги саҳифалар:
telegram.me/fermer_uz

Чорвачилик:
telegram.me/chorva

Парандачилик:
telegram.me/parranda_uz

Балиқчилик:
https://telegram.me/baliq_uz

Агро саноат:
t.me/uz_agro

e-mail: Info@als.uz

Реклама ҳуқуқи асосида