Янги ўқув мавсумида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган дарсликлар тўпламига белгиланган ягона тўлов миқдори эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 2017/2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ижара тизимига киритилган таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори қуйидагича белгиланди.

Т/р

Синф

Тўпламга киритилган дарсликлар рўйхати

Тўпламдаги дарсликлар сони

Дарслик бир
тўплами учун
йиллик ижара
нархи
(сўм)

1

2-синф

Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Атрофимиздаги олам, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия, Меҳнат таълими.

10

8 500

2

3-синф

Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Табиатшунослик, Одобнома, Тасвирий санъат, Мусиқа, Жисмоний тарбия, Меҳнат таълими.

10

9 800

3

4-синф

Она тили, Ўқиш китоби, Рус тили, Математика, Табиатшунослик, Одобнома, Мусиқа, Жисмоний тарбия, Тасвирий санъат, Технология.

10

11 900

4

5-синф

Она тили, Адабиёт (1,2-қисм), Рус тили, Тарихдан ҳикоялар, Математика, Ботаника, Табиий география бошланғич курси, Ватан туйғуси, Мусиқа, Тасвирий санъат, Меҳнат таълими, Информатика ва ахборот технологиялари.

12

7 400

5

5-синф*

Она тили, Адабиёт (1,2-қисм), Рус тили, Тарихдан ҳикоялар, Ботаника, Табиий география бошланғич курси, Ватан туйғуси, Мусиқа, Тасвирий санъат, Меҳнат таълими, Информатика ва ахборот технологиялари, Математика (иқтидорли болалар учун)

12

9 600

6

6-синф

Она тили, Адабиёт (1-2 қисм), Рус тили, Тарих, Математика, Физика, Ботаника, Информатика ва ахборот технологиялари, География, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Ватан туйғуси.

13

11 000

7

6-синф*

Она тили, Адабиёт (1-2 қисм), Рус тили, Тарих, Ботаника, Информатика ва ахборот технологиялари, География, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Ватан туйғуси, Математика (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорлик болалар учун).

13

15 000

8

7-синф

Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Алгебра, Геометрия, Физика, Кимё, Зоология, География, Информатика ва ахборот технологиялари, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари.

16

13 700

9

7-синф*

Она тили, Адабиёт, Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Геометрия, Кимё, Зоология, География, Информатика ва ахборот технологиялари, Мусиқа, Тасвирий санъат, Технология, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Алгебра (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорли болалар учун).

16

18 900

10

8-синф

Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Алгебра, Геометрия, Физика, Кимё, Одам ва унинг саломатлиги, География, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Информатика ва ахборот технологиялари, Чизмачилик.

16

8 900

11

8-синф*

Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Геометрия, Кимё, Одам ва унинг саломатлиги, География, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Информатика ва ахборот технологиялари, Чизмачилик, Алгебра (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорли болалар учун)

16

13 900

12

9-синф

Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Конститутциявий ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Алгебра, Геометрия, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология цитология ва генетика асослари, Жаҳон иқтисодий -ижтимоий географияси, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Чизмачилик.

16

9 400

13

9-синф*

Она тили, Адабиёт (1, 2-қисм), Рус тили, Ўзбекистон тарихи, Жаҳон тарихи, Конститутциявий ҳуқуқ асослари, Иқтисодий билим асослари, Геометрия, Информатика ва ахборот технологиялари, Кимё, Биология цитология ва генетика асослари, Жаҳон иқтисодий -ижтимоий географияси, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, Чизмачилик, Алгебра (иқтидорли болалар учун), Физика (иқтидорли болалар учун)

16

11 900

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 апрелда 2577 сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 43-бандига асосан дарсликлар тўплами учун ижара тўловлари умумтаълим мактабининг шахсий ғазна ҳисоб варағига нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда тўланиши мумкин.

Дарсликлардан фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар ёки ўқитувчилар зарарни худди шундай дарсликлар билан қоплайди ёхуд кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

• биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг бир баравари миқдорида;

• 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг икки баравари миқдорида;

• 5 – 9 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарсликлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

Шунингдек, биринчи синф ўқувчилари, «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади. Қуйида таълим ТОЖИК, ҚОРАҚАЛПОҚ, РУС, ТУРКМАН, ҚИРҒИЗ, ҚОЗОҚ тилларида олиб бориладиган мактаблар учун дарсликлар ижара тўпламига белгиланган ягона ижара тўлов миқдори билан танишишингиз мумкин.