Мексиканинг «Крус Асуль» клуби дарвозабони Хосе де Хесус Корона миллий чемпионат доирасида «Монтеррей»га қарши кечган ўйинда 10 сония ичида 4 марта дарвозасига берилган зарбаларни тўсди.

Ўйиннинг 67-дақиқасида рақиб қарши ҳужумга ўтганида Корона кетма-кет 4та сэйв амалга оширган, яна бир зарбани ҳимоячи қайтарган. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

«Монтеррей» Мексика чемпионатининг энг кучли клуби ҳисобланади, айни вақтда бу жамоа 7 турдан кейин 17 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда, «Крус Асуль» 11 очкоси билан олтинчи поғонада бормоқда.