АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик кампанияси вақтида Москвада Trump Tower’ни қуриш ҳаракатида бўлган, деб хабар бермоқда The Washington Post манбаларга асосан.

Манбалардан бирининг сўзларига кўра, асли келиб чиқиш россиялик бўлган америкалик тадбиркор Феликс Сэтер Трампга Москвага келиш ҳамда лойиҳани муҳокама қилишни таклиф қилган.

Таъкидланишича, қурилиш компания тегишли рухсатномаларни ололмагани туфайли бошланмаган.

Оқ уй вакиллари ва Трампнинг ҳуқуқшунослари изоҳ беришдан бош тортишган.

Аввалроқ The Washington Post нашри Трампнинг маслаҳатчиси 2016 йилда Путин билан учрашувни ташкил этиш таклифи билан чиққани ҳақида ёзганди.