АҚШ БМТ Бош Ассамблеясидаги ўз делегацияси сонини аввалги йиллар билан таққослаганда бир неча юз кишига камайтиради. Бу ҳақда Politico нашри манбаларга асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Америка ҳукумати одатда сессияга мингдан ортиқ кишини юборади.

Нашр маълумотига кўра, бундай қарор Давлат департаменти раҳбари Рекс Тиллерсоннинг ўз идораси бюджетини камайтириш истаги билан боғлиқ. Давлат котиби ёрдамчиларининг маълум қилишича, Бош Ассамблеяга боришни истовчиларнинг номзодлари маъқулланиши керак, «маъқулланишни эса кўплар ололмайди».

Қайд этилишича, Давлат департаментининг баъзи бўлимларига ўз вакилларини юбориш тақиқланди.

Аввалроқ Россия БМТ Бош Ассамблеясида киберхавфсизлик масаласини кўтармоқчи экани хабар қилинганди.