АҚШда полиция ва ФҚБ икки аёл киши роҳибалар кийимида банкни ўмаришга урингани туфайли суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Бу ҳақда Fox News хабар тарқатган.

Таъкидланишича, ҳодиса Пенсильвания штатидаги Таннерсвиль аҳоли пунктида душанба, 28 август куни юз берган.

Шу билан бирга, аниқлик киритилишича, қуролланган аёллар пулларни ўғирлашнинг уддасидан чиқмаган.

Айни дамда улар полиция томонидан қидирилмоқда.