“Газ нархи фақатгина арзонлашади”, деб айтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Бишкек жанубида “Газпром Киргизстан” компанияси қуришни режалаштирган мактаб пойдеворига капсула қўйиш маросимида.

Атамбоевнинг айтишича, “Киргизгаз” Россия компаниясига топширилиши вақтида Қирғизистон Ўзбекистондан бир куб метр газни 250 доллардан 280 долларгача нархда сотиб олаётган бўлган. Ҳозир эса газ нархи 150 долларни ташкил қилмоқда.

Атамбоевнинг таъкидлашича, газ соҳасини Россия компаниясига бериш қарори энергетика соҳасида мустақилликка эришиш бўйича чоралар мажмуасидаги таркибий қисмлардан бири бўлган. “Россиядан ва бошқа давлатлардан кўплаб сармоячилар бўлди. Бироқ Алексей Миллер раҳбар бўлган “Газпром” каби ишончли, инсофлисини эслай олмайман”, деб айтган Атамбоев.