Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сапар Исоқовни Қирғизистон бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар берган.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистонда Сапар Исоқовни икки давлат ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришнинг фаол тарафдори сифатида билишади.

Абдулла Ариповнинг ишонч билдиришича, Сапар Исоқовнинг Қирғизистон бош вазири лавозимидаги фаолияти Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ўзаро ҳурмат ва икки мамлакат халқларининг фаровонлиги учун ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда янада кучайтиришга туртки беради.