Диабет - замонавий тиббиётнинг асосий муаммоларидан бири. Олимлар бу касалликнинг ривожланишига йўл қўймаслик учун нима истеъмол қилиш кераклигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. "Ортодокс" тиббий портали шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Лестерлик олимлар бу саволга жавоб топишга муваффақ бўлишди. Улар 220 минг кишининг таҳлиллар натижаларини ўрганиб чиқишди. Натижада сабзавотлар истеъмоли ва диабетдан ҳимояланиш ўртасида боғлиқликни топишнинг уддасидан чиқишди. 

Маълум бўлишича, кун давомида баргли сабзавотлардан иборат қўшимча порция истеъмоли диабетга йўлиқиш  эҳтимолини 14 фоизга пасайтирар экан. 

Масалан, исмалоқ диабетдан ажойиб ҳимоя ҳисобланади. Ундаги антиоксидантлар, микроэлементлар ва қатор витаминлар касаллик ривожланишининг олдини олади.