Рио-2016 кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони, 81 кггача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилувчи Бектемир Мелиқўзиев россиялик Муслим Гажимагомедов устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Шу билан у Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелигида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланма олди.

Бектемир бугун 29 август куни қолган жамоадошлари сингари чорак финал баҳсларини ўтказади. Қозоғистонлик Ерик Алжанов унинг рақиби бўлади.