Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA шафелиги остида ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари бошланди. Маълумки, чоракфинал жангларида тўққиз нафар боксчимиз қатнашмоқда.

Дастлабки жангда 49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов  ҳиндистонлик Амит Кумарни 5:0, 64 кг.гача бўлган вазн тоифасида Иқболжон Холдоров гарчи икки марта шубҳали тарзда очкоси олиб ташланганига қарамсадан, германиялик Артём Ҳаритюнянни 3:2 ҳисобида енгиб ярим финалга йўл олишган эди.

Чоракфиналнинг 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Исроил Мадримов АҚШ вакили Трой Айслига қарши рингга кўтарилди ва очколар бўйича 2:3 ҳисобида енгилди. Бутун уч раундда ҳам Исроил барча жабҳада яққол устунлик қилган бўлса-да ҳакамлар унинг рақбини ғолиб, деб топишгани бироз тушунарсиз бўлди.

91 кг.гача бўлган боксчилар иштирокида чоракфинал жангида иштирок этган 19 ёшли вакилимиз Санжар Турсунов нидерландиялик Рой Корвингга қарши жанг ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳакамларнинг раундлар бўйича қўйилган якуний балли қуйидагича бўлди:

Беларусь - 27:30, Филиппин - 27:30, Шри Ланка - 27:30, Украина - 27:30, Австралия - 30:27

 

Чоракфинал жангларида қатнашаётган қолган боксчиларимиз қуйидаги соатларда рингга чиқишади.

52 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:15

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Сейбер Авила (Колумбия)

60 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:45

Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Отар Эраносян (Гуржистон)

69 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:00

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)

81 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:30

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)

91+ кг. Чоракфинал. 29 август. 23:55

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)