Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA шафелиги остида ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари бошланди. Маълумки, чоракфинал жангларида тўққиз нафар боксчимиз қатнашмоқда.

Дастлабки жангда 49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов  ҳиндистонлик Амит Кумарни 5:0, 64 кг.гача бўлган вазн тоифасида Иқболжон Холдоров гарчи икки марта шубҳали тарзда очкоси олиб ташланганига қарамасдан, германиялик Артём Ҳаритюнянни 3:2 ҳисобида енгиб ярим финалга йўл олишган эди.

Чоракфиналнинг 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Исроил Мадримов Америка Қўшма Штатлари вакили Трой Айслига қарши рингга кўтарилди ва очколар бўйича енгилди. Филиппинлик ва кубалик ҳакамлар 30:27 ҳисобида Исроилга очко беришган бўлса, бутун уч раундда ҳам Исроил барча жабҳада яққол устунлик қилган бўлса-да, марокашлик, болгариялик ва уэлслик ҳакамлар 28:29 ҳисобида Айслини ғолиб, деб топишди.

 

Чоракфинал жангларида қатнашаётган қолган боксчиларимиз қуйидаги соатларда рингга чиқишади.

91 кг. Чоракфинал. 29 август, 20:15

Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Рой Корвинг (Нидерландия)

52 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:15

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Сейбер Авила (Колумбия)

60 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:45

Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Отар Эраносян (Гуржистон)

69 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:00

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)

81 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:30

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)

91+ кг. Чоракфинал. 29 август. 23:55

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)