Германиянинг Ҳамбург шаҳрида AIBA шафелиги остида бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг тўртинчи куни боксчиларимиз учун жуда муваффақиятли давом этмоқда.

Кеча ўтказилган иккинчи саралаш босқичида тўрт нафар боксчимиз ЖЧ чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун мусобақанинг тўртинчи кунида иккинчи саралаш босқичида ҳозиргача иштирок этган 5 боксчимиздан 4 нафари ҳам чорак финал йўлланмасини қўлга киритишни уддалашди.

60 кг.гача бўлган вазнда иккинчи саралаш босқичида арманистонлик Карен Тонаканянни мағлубиятга учратган Элнур Абдураимов ҳам чорак финал йўлланмасини ҳал қилганини хабар берган эдик.

69 кг.гача вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичи Шаҳрам Ғиёсов украиналик Евгений Барабановга қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди ва чорак финалга чиққан олтинчи боксчимиз бўлди. 

91 кг.дан ортиқ вазн тоифасидаги боксчиларнинг иккинчи саралаш босқичида Баҳодир Жалолов даниялик Кем Ларссенни биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, чорак финалга йўл олди.

52 кг.гача бўлган вазн тоифасининг иккинчи саралаш босқичида иштирок этган Жасурбек Латипов ҳам ўзининг иккинчи жангида болгариялик Даниэл Асенов устидан ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олган саккизинчи ўзбекистонлик боксчи бўлди.  

Фото: AIBA 

81 кг.гача бўлган вазнда Бектемир Мелиқўзиев россиялик Муслим Гажимагомедов устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришиб, у ҳам чорак финалга йўлланма олди.

56 кг вазнда иккинчи босқичда Муроджон Аҳмадалиев қозоғистонлик Қайрат Ералиевга енгилиб мусобақани тарк этди. Қолган 9 нафар бокчимиз ҳали сафда.

 

Эртага чорак финал жангларида тўққиз боксчимиз рингга чиқади.

49 кг. Чорак финал. 29 август

Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Амит (Ҳиндистон)

52 кг. Чорак финал. 29 август.

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Сейбер Авила (Колумбия)

60 кг. Чорак финал. 29 август.

Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Отар Эраносян (Гуржистон)

64 кг. Чорак финал. 29 август

Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон) - Артём Ҳаритюнян (Германия)

69 кг. Чорак финал. 29 август.

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)

75 кг. Чорак финал. 29 август

Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Трой Исли (АҚШ)

81 кг. Чорак финал. 29 август.

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)/Клей Уотермэн (Австралия) ғолибига қарши

91 кг. Чорак финал. 29 август

Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Рой Корвинг (Нидерландия)

91+ кг. Чорак финал. 29 август.

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)