Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA шафелиги остида ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари бошланди. Маълумки, чоракфинал жангларида тўққиз нафар боксчимиз қатнашмоқда.

60 кг.гача бўлган боксчилар ўртасида кечган жангда ҳамюртимиз Элнур Абдураимов гуржистонлик боксчи Отар Эраносянга қарши жанг ўтказди ва 5:0 ҳисобида ютқазди.

Ҳакамларнинг ушбу жангга раундлар бўйича қўйилган якуний бали қуйидагича бўлди:

Германия - 29:28, Руминия - 29:28, Қозоғистон - 30:27, Ҳиндистон - 30:27, Тринидад ва Тобаго - 29:28

Эслатиб ўтамиз, бугун вакилларимиз иштирокида бўлиб ўтган дастлабки жангда 49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов  ҳиндистонлик Амит Кумарни 5:0, 64 кг.гача бўлган вазн тоифасида Иқболжон Холдоров германиялик Артём Ҳаритюнянни 3:2 ҳисобида енгиб ярим финалга йўл олишган эди.

Чоракфиналнинг 75 кг.гача бўлган вазн тоифасида Исроил Мадримов АҚШ вакили Трой Айслига қарши рингга кўтарилди ва очколар бўйича 2:3 ҳисобида енгилди.

Сўнгра 91 кг.гача бўлган боксчилар иштирокида чоракфинал жангида иштирок этган 19 ёшли вакилимиз Санжар Турсунов нидерландиялик Рой Корвингга қарши жанг ўтказди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

52 кг.гача бўлган чоракфинал жангида ҳамюртимиз Жасурбек Латипов колумбиялик Сейбер Авилага қарши рингга чиқди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Чоракфинал жангларида қатнашаётган қолган боксчиларимиз қуйидаги соатларда рингга чиқишади.

 

69 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:00

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)

81 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:30

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)

91+ кг. Чоракфинал. 29 август. 23:55

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)