Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бокс бўйича AIBA шафелиги остида ўтаётган жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари бошланди. Маълумки, чоракфинал жангларида тўққиз нафар боксчимиз қатнашмоқда.

Дастлабки жангда 49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов  ҳиндистонлик Амит Кумарни енгиб, яримфиналга йўл олди.

64 кг.гача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров мезбон Германия номидан рингга чиққан Артём Ҳаритюнянга қарши жанг олиб борди. Артём бизнинг машҳур боксчимиз Артур Григоряннинг куёви экан. Учрашув ҳамюртимизнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси (2:0 жарима очколари билан) билан якунланди ва у ҳам яримфиналга йўл олди.

Чоракфинал жангларида қатнашаётган қолган боксчиларимиз қуйидаги соатларда рингга чиқишади.

75 кг. Чоракфинал. 29 август, 19:45

Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Трой Исли (АҚШ)

91 кг. Чоракфинал. 29 август, 20:15

Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Рой Корвинг (Нидерландия)

52 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:15

Жасурбек Латипов (Ўзбекистон) - Сейбер Авила (Колумбия)

60 кг. Чоракфинал. 29 август. 22:45

Элнур Абдураимов (Ўзбекистон) - Отар Эраносян (Гуржистон)

69 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:00

Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон) - Пэт МакКормак (Англия)

81 кг. Чоракфинал. 29 август. 23:30

Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) - Ерик Алжанов (Қозоғистон)

91+ кг. Чоракфинал. 29 август. 23:55

Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамчибек Қўнқабоев (Қозоғистон)