Ҳукуматнинг “Иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Давергеодезкадастр қўмитаси ҳузурида “Инновация маркази” илмий-ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. У иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш, уларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, дронларни қўллаган ҳолда хизмат кўрсатиш, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари ва ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш билан шуғулланади.

“Учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари олдида турган вазифаларни бажаришни жиддий осонлаштиради, ердан оқилона фойдаланмасликни мониторинг қилиш, қурилиш ишлари, давомли объектлар (темир йўллар, қувурўтказгичлар ва ҳ.к.)ни амалга оширишда ва фавқулодда вазиятларда хавфсизлик имконини беради, шаҳарсозлик ишлари ва геоахборот хариталарини яратишни соддалаштиради”, - дейилади лойиҳада.

Қарор кучга киргандан кейин (тахминан - 1.10.2017 й.) мамлакатимизга олиб келинган учувчисиз учиш аппаратлари, мулк ҳуқуқидан қатъи назар, корхонанинг ваколатли ходимлари (учувчисиз учиш аппаратлари операторлари) томонидан бошқарилади.

Дронлар (давлат авиацияси учун харид қилинганларидан ташқари) манфаатдор ташкилотлар буюртмалари асосида корхона билан келишилган ҳолда харид қилинади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.