Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «ПСЖ»га ўтаётганини тасдиқлади.

«У бошқа клубга ўтмоқда, аммо лигада қолмоқда. Унинг қарори тўғрилигини вақт кўрсатади», — дея Дешамнинг сўзларини келтирган Goal.com.

Бундан олдинроқ «ПСЖ» «Монако» билан Мбаппени 180 млн еврога трансфер қилиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабарлар берилганди.