Япониядаги "Shinkansen" тезюрар поездларининг мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги  ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бунга Шимолий Кореянинг баллистик ракета учиргани сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда JR темир йўл компанияси. Ҳаракатланиш хавфсизлик тизимлари текширилганидан сўнг қайта бошланган.

Шу билан бир вақтда, Япониянинг асосий All Nippon Airways ва Japan Airlines авиаташувчиларининг маълум қилишича, ракета учирилиши авиапарвозларга таъсир кўрсатмаган. 

Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суганинг айтишича, КХДР ракетаси Ҳоккайдо оролининг Эримо бурнидан 1,18 минг км узоқликдаги шарқ томон Тинч океанига қулаган.