Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, саккиз инсон жароҳатланди.

Бу ҳақда Tolo News телеканали Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, қурбонлар сони ортиши мумкин.

Аввалроқ Кобулдаги АҚШ элчихонаси ёнида портлаш юз бергани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, портлашни худкуш террорчилар амалга оширган.