LG кир ювиш машиналари модель қаториTWINWash (СМ) кенгайтирилган қатори билан тўлдирилди.

LG Electronics (LG) компанияси IFA 2017 кўргазмасида кийим-кечакларни сақлаш бўйича комплекс қарорларни тақдим этади, улар орасида янги ишланма - TWINWash(СМ) кир ювиш машинаси ҳам бор. Шунингдек, кўргазмада энг янги илғор технологиялар – юқори самарали қуритиш машиналари ва LGStylerбуғли шкафи тақдим этилади.

TWINWash’нинг кенгайтирилган қатори LG компаниясининг маиший ишларни самарали ва қулай ечими борасидаги таклифларини ўзида мужассамлаштирган. Янгиланган қатор турли ҳажмдаги моделлар билан тақдим этилган: 27-дюймлидан тортиб, қулай 24-дюймлига қадар. Эндиликда, истеъмолчилар TWINWash илғор кир ювиш машинасининг ўзига хос жиҳатларини ўз уй-жойларидаги ҳажмларга қарамай баҳолашлари мумкин. 2015 йилнинг июлида омма эътиборига ҳавола этилган LGTWINWash дунёдаги иккита барабанга эга биринчи кир ювиш машинасидир. TWINWash сериясидаги моделлар кир ювишнинг юқори самарадорлигини таъминлайди, TrueSteam (СМ) ва TurboWash (СМ) инновацион функциялар туфайли деярли барча аллергенлар ва ёқимсиз ҳидларни йўқотади, кичик қатларни текислайди, ҳамда матони    майинлаштиради.

Фото: LG

Энергосамарадорлик ва қулайлик алоҳида аҳамият касб этувчи истеъмолчиларга LG компанияси кийим-кечакни қуритиш машиналарини ҳам таклиф этади. Инверторли иссиқлик насоси технологияси билан жиҳозланган қуритиш машинасининг янги модели матонинг зарар кўриши эҳтимолини камайтиради. Бунга сабаб – нарсаларни қуритиш жараёнида паст ҳарорат ушлаб турилади. Қўшимча EcoMode ва TurboMode режимлари эса уларнинг фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. EcoMode юқори самарали режими электр энергиясини тежайди ва шовқиннинг паст даражаси билан таъминлайди, TurboMode режими эса кийимни қуритиш вақти давомийлигини қисқартиради.

Фото: LG

LGStyler буғли шкафи кийимни сақлаш жараёнини якунлайди. У тозалик ва янгилик даражасини сақлаш учун TrueSteam (СМ) функцияси билан жиҳозланган, у ҳидларни йўқотади ва кичик қатларни текислайди. Буғли шкафда худди қуритиш машиналаридаги каби, нарсаларни эҳтиёткорлик билан сақлашни таъминлаш учун инверторли иссиқлик насоси технологиясидан фойдаланилган. Моделнинг муҳим алоҳида жиҳати – айланувчи кийимосгичлар бўлиб, улар кийимни буғлаш вақтида матони тиклаш учун эҳтиёткорлик билан қоқади, EasyPantsCrease функцияси эса шимлардаги қатларнинг марказий линиясини аниқлик билан ташкил қилади. Истеъмолчилар учун такрори йўқ ёрдамчи бўлган LGStyler’ни матога зарар етказмайди ҳамда ундан фойдаланиш муддатини узайтиради. Бунда кимёвий тозалаш хизматларига ҳам ортиқча эҳтиёж пайдо бўлмайди.

Фото: LG

«Кийимни сақлаш бўйича барча жараён бошидан охирига қадар LG компанияси томонидан энг янги кир ювиш, қуритиш машиналари ва буғли шкафда амалга оширилган, улар IFA кўргазмасида тақдим этилади, —дейди LGElectronics Home Appliance & Air Solutions компанияси президенти СонгДахюн (SongDae-hyun). — TWINWash илғор технологияси билан жиҳозланган турли моделдаги кир ювиш машиналарининг ишлаб чиқарилиши бизга кенг доирадаги истеъмолчилар эҳтиёжларига, уларнинг ҳаёт тарзи ва талабларидан қатъи назар жавоб бериш имконини беради».

Фото: LG

IFA кўргазмасига ташриф буюрувчилар «Мессе Берлин» кўргазма марказининг 18-рақамли залига таклиф этилади. Улар LG’дан кийимни сақлаш бўйича энг янги комплекс қарорларни ўзлари синовдан ўтказишлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида