LG ўйин мониторлари кадрларни янгиловчи юқори частота ва кўплаб қўшимча функциялар сабаб ўзининг бозордаги позицияларини сезиларли даражада кучайтиради

Келгуси ҳафтада Берлинда бўлиб ўтадиган IFA 2017 кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси икки янги ўйин мониторини намойиш этади. Бу мониторлар замонавий геймерларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондира олади ва уларга имкон доирасида ўйиндан энг яхши таассуротларни тақдим этади. LG'нинг сўнгги GK серияли 32 ва 27 дюймли мониторлари динамик ўйинлар мухлислари учун нафақат қизиқарли контентни кўришни таклиф қила олади, балки профессионал ўйинчиларга ғалаба учун зарур шарт-шароитлар яратади.

LG'нинг GK серияли мониторлари сўнгги технологик ютуқлар асосида яратилган бўлиб, у кадрларни янгилашнинг 114 ва 240 Гц даражасидаги юқори частотаси билан мақтаниши мумкин. Янги 32 дюймли LG монитори (модель32GK850G) — юқори сифатли экран ва ҳатто юқори тезликдаги геймплейда ҳам картинани муаммосиз ўзгартириш имконига эга бўлишни истаганлар учун мукаммал танлов. LG 32GK850G моделининг юқори частотали кадрлар янгиланиши анимация графикаларининг мислсиз уйғунлигини таъминлайди, ундаги барча ўйинчилар кўнглидан жой олган график объектларни қайта ишловчи NVIDIAG-SyncTM  технологияси эса ҳатто экрандаги максимал интенсивликда ҳам картинанинг узилишлардан деярли буткул халос бўлиш имконини беради. Бу монитор ҳар қандай жанрдаги ўйинларга жуда яхши тўғри келади, у QHD(2 560 x 1440) форматдаги экранда 350 нт максимал ёруғликда кадрлар алмашуви силлиқ кечиши ва қолдиқ тасвирларнинг умуман йўқлиги билан мақтана олади.

Бундан ташқари, янги 32 дюймли монитор SphereLighting монитор туфайли фойдаланувчининг ўйиндан таассурот олишини максимал даражада кучайтиради. У юмшоқ фон нурлари билан таъминлаб, кўзларнинг чарчоғини камайтиради ва монитор дизайнини самарали тўлдиради. Ноёб хусусиятлар рўйхатида шунингдек Black Stabilizer ҳам намойиш этилган, у тасвирнинг энг тўқ деталларини ҳам кўришга имкон бериб, янада аниқ контрастни таъминлайди. Dynamic Action Sync эса рўй бераётган воқеаларга тезроқ реакция қилиш имконини бериб, киришнинг кечикишини минималлаштиради. Ўйинчилар дўстона график интерфейс туфайли турли ўйинлар ва жараёндаги максимал қулайлик учун режимларни осонлик билан созлай олишади. Ҳеч қандай винт ёки асбобларсиз ўрнатиладиган монитор жиҳози эса минимал ҳаракатлар билан баландлик ва бурилиш бурчагини бошқаришга имкон беради.

Фото: LG

27 дюймли GK серияли монитор (модель 27GK750F) ҳам геймплейнинг мислсиз даражада силлиқ кечишини таъминлайди. Нисбатан ихчам модель 240 Гц даражасидаги кадрларнинг янгиланиш частотаси ва MotionBlurReduction функциясининг 1 мс даражасидаги тасвирнинг хиралашишини бартараф қилиш, шунингдек AMDFreeSync™ технологиясини қўллаб-қувватлаши  каби хусусиятлари билан ўйинчиларнинг барча эҳтиёжларини қондириш ва уларнинг ғалаба қилиш имконларини ошириш учун яратилган. BlackStabilizer, DynamicActionSyncиCrosshair функциялари эса ўйин таассуротларини бошқа мониторлар уддасидан чиқа олмайдиган даражада ошириш имконини беради.

LG компанияси IFA 2017 кўргазмасида шунингдек экранда бўлаётган воқеаларга максимал киришиш имконини берувчи 34 дюймли (модель 34UC89G) ва томонлар нисбати 21:9 бўлган биринчи UltraWideс ўйин мониторини ҳам тақдим этади. Модель шунингдек NVIDIAG-Sync технологияси ва 144 Гц даражасидаги кадрларнинг янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди ва фойдаланувчиларнинг ҳар қандай жанрдаги ўйиндан оладиган таассуротларини кучайтиради.

"Геймерлар учун имкон доирасидаги энг яхши платформани ишлаб чиқишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларимиз биза IFA кўргазмасида намойиш этадиган ушбу ажойиб янги мониторларни яратишга олиб келди, - дейди LGElectronics компаниясининг АТ-бўлими вице-президенти Жанг Ик Хван. - Берлиндаги IFA кўргазмасида LG компанияси стенди зиёратчилари бу ажойиб ўйин мониторларини биринчи бўлиб синовдан ўтказиш имконига эга бўлишади. Ишончимиз комилки, ўйинчилар геймплейдаги фарқни сезишади, биз уларнинг ўйиндаги янги фантастик моделларни синаб кўраётганларидаги реакцияларини кузатишни сабрсизлик билан кутмоқдамиз".

# # #

*Натижалар ўрнатилган видеокарта ва ўйин танловига қараб фарқланиши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида