Дунё мамлакатларининг ҳарбий мувозанатига доир The Military Balance-2016 жаҳон рейтинги эълон қилинди. Марказий Осиё мамлакатлари орасида армия кўлами бўйича Ўзбекистон биринчи ўринда. Сўнгра Қозоғистон ва Туркманистон жойлашган. Тожикистон ва Қирғизистон моддий имконияти чеклангани туфайли йирик сонли армияларни сақлай олмайди. 24.kg агентлиги The Military Balance-2016 ҳисоботига таянган ҳолда шу ҳақда ёзмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, ракета тўпламлари Қозоғистонда 12 дона бўлса, Туркманистон ихтиёрида 16 дона шундай мажмуалар бор. 

Жанговар самолётлар фақатгина Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонда мавжуд. Қирғизистон ва Тожикистон фақат ҳарбий транспорт самолётларига эга. Марказий Осиё давлатлари орасида энг кучли ҳарбий авиация Қозоғистонга тегишли. Ўзбекистон эса вертолётлар сони бўйича биринчи ўринда, дея таъкидланади ҳисоботда. 

Умуман, эслатиб ўтамиз, ҳарбий куч-қудрат рейтингида Ўзбекистон минтақа мамлакатлари орасида 1-ўринда (жаҳонда 48-ўрин). 2-ўринда Қозоғистон бўлса, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон тегишли тартибда. 

Гарчи Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон қуролли кучлари сафида 1940-йилларнинг артиллерияси бўлса-да, уларнинг жанговар ҳолати қониқарли даражада. Бу борада Қозоғистон Марказий Осиёнинг етакчи давлати.