«Лацио» ярим ҳимоячиси Бальде Кейта фаолиятини Францияда давом эттиради.

Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича,«Монако» ушбу футболчи трансфери борасида римликлар клуби билан келишувга эришган. Келишув қиймати – 30 миллион еврони ташкил қилади, шунингдек, қўшимча бонуслар кўзда тутилган. Футболчининг ўзи ҳам «Монако»га ўтишни истамоқда.

Қайд этилишича, Кейта бугун Монте-Карлога келади.

«Монако» ёзги трансферлар вақтида 3 футболчисини сотди: Бернарду Силва ва Бенжамин Менди «Манчестер Сити»га (43 млн ва 52 млн фунт), Тьемуа Бакайоко «Челси»га (40 млн фунт) йўл олди. Айни вақтда жамоани Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Фабиньо ва Тома Лемар тарк этиши кутилмоқда.

Ўз навбатида жамоага бир қатор янги футболчилар келиб қўшилган. Булар Диего Бенальо («Вольфсбург»), Жорди Гаспар («Лион»), Соуахило Мейте («Зулте-Варегем»), Юри Тилеманс(«Андерлехт») ва Стеван Йоветич («Интер») трансфер қилинди. 

Эртакнинг ниҳояси: «Монако» футболчилари ёзда қаерга қочишади?