Россия ва Саудия Арабистони нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни узайтириш тарафдори. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, мамлакатлар келишувни яна уч ойга – кейинги йилнинг июнига қадар узайтириш ниятида.

Нашрнинг хабар беришича, бу мавзу Россия ва Саудия Арабистони энергетика вазирлари Александр Новак ҳамда Ҳалид ал-Фолихнинг Санкт-Петербургда июль ойида бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган.

Аввалроқ ОПЕК+ давлатлари нефть бўйича келишувни 94 фоизга бажаргани хабар қилинганди.