Жаҳон бўйлаб сўнгги чорак аср мобайнида рус тилида сўзлашувчилар сони 50 миллион кишига камайган. Бу ҳақда «Эхо Москвы» радиоси хабар бермоқда.

«Бу тенденция давом этмоқда», — деган Россия Давлат Думасининг таълим бўйича қўмитаси раҳбари Вячеслав Никонов.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда жаҳон бўйлаб 300 миллионга яқин киши рус тилида сўзлашади.

«Рус тили ҳозирча таълим тизимининг бир қисми бўлган жойлардагина сақланиб турибди», — деган у.