Galaxy Note 8 смартфони 6,3-дюймли, олд панелни деярли тўлиқ эгалловчи OLED-экранга эга бўлди. Унинг дисплейи Galaxy S8 смартфонининг 5,8 дюймли экранига қараганда 20 фоизга катта ва 22 фоизга ёрқинроқдир. Galaxy Note 8'нинг энг ёрқин экран кўрсаткичи 1200 нит'дан ортиқни ташкил қилади; бошқа ҳеч бир смартфон бундай юқори кўрсаткичларни намоён қила олмайди. DisplayMate'да таъкидланишича, Galaxy Note 8 "қачонлардир сайт тарихида синовдан ўтказилган энг инновацион ва юқори самарали экран"га эга. 

Фото: hi-tech.mail.ru

Samsung Galaxy Note 8 экрани 2960x1440 пикселли 3K контентни қўллаб-қувватлайди, томонлар нисбати - 18,5: 9 = 2,05. Замонавий смартфонларнинг аксарияти эса 1,78 томонлар нисбатини таклиф қилади. У 100 фоизли DCI-P3c ранглар гаммасини қўллаб-қувватлайди, бу эса асосан 4K телевизорларида қўлланилади. Қуйида қурилманинг барча ракурслардан суратлари ҳавола қилинади:

Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru

Бундан ташқари, қурилма экрани UHD Alliance ва Mobile HDR Premium сертификациясини олган ва 4K UHD Premium телевизорлар учун яратилган энг янги контентни қўллаб-қувватлайди. Экран Gorilla Glass 5 билан ҳимояланган ва Always-on функцияси билан тақдим этилади. Тез орада қурилма Россияда сотувга чиқади. 

Galaxy Note 8 экрани ранг тасвирни аниқ етказиб бериш, такомиллашган бурчак тавсири, автоматик ёруғлик бошқаруви ва ишлаш режими борасида Galaxy S8'га нисбатан қатор устунликларга эга. Шунингдек Galaxy Note 8'нинг олд ва орқа томонларида автоматик ёруғликни назорат қилиш учун датчиклар ўрнатилган.