Sky Sports ва «Манчестер Юнайтед» манбаларининг хабарларига қараганда, Алексис Санчес сериали кутилмаган бурилишлари билан давом этмоқда. 

Биринчидан, «Манчестер Юнайтед» футболчи учун курашдан чиқди, демоқда клуб билан боғлиқ манбалар. Сабаби, Алексис Санчес фақат «Манчестер Сити»га ўтишни истамоқда ва бу ҳақида хабар топган «МЮ» вакиллари курашдан чиқишган. 

Санчесни АПЛ клубига сотишни истамаётган «Арсенал» эса, якунда бунга мажбур бўлиши мумкин. Чилилик ҳужумчига даъвогар саналган «Бавария» жим бўлиб кетди, «ПСЖ» эса, Мбаппени танлади. 

Шундай бўлса-да, лондонликлар «Манчестер Сити» таклиф қилаётган Раҳим Стерлингга қизиқиш билдирмаяптилар. Sky Sports маълумотига қараганда, «Арсенал» Санчеснинг трансферига Серхио Агуэрони ҳам қўшишни истамоқда. 

Серхио Агуэро «Манчестер Сити»нинг сўнгги ўйинида захирада қолдирилгач, у жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлганди.

«Манчестер Сити» ўз юлдузини Алексис Санчесга алмашмоқчи