Корея республикаси ва АҚШ Пхеньян томонидан амалга оширилган навбатдаги ракета синовига қатъий чоралар кўради. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари қўмитаси томонидан тарқатилган баёнотда сўз юритилган. Унинг раҳбари Чон Гён Ду америкалик ҳамкасби Жозеф Данфорд билан телефон орқали мулоқот ўтказган. 

"Томонлар қисқа муддатларда жавоб чоралари кўришга келишиб олишди, иттифоқчиларнинг қатъиятини намойиш этувчи ҳарбий чоралар ҳам шулар жумласидан", - дейилади хабарда. 

"Чон Гён Дунинг қайд этишича, Пхеньян ҳаракатлари Корея ярим ороли ва халқаро ҳамжамиятга учун жиддий хавф солади. Данфорднинг сўзларига кўра, иттифоқчилар Шимолнинг фитнали ҳаракатларига қарши туриши учун ҳамкорликни фаоллаштириши зарур", - дея қайд этилган КШБҚ хабарида.