Қибрай туманида, 16 август куни туман ИИБга 12 август куни Қибрай туманида яшовчи, “Геофизика қишлоқ врачлик пункти”да шифокор бўлиб ишловчи О.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 3 август куни соат 13.00 ларда, номаълум шахс, қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, иш жойидаги хонасидан унга тегишли нархи тахминан 2.000.000 сўм бўлган 1 дона “Самсунг” русумли уяли алоқа телефонини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчи, уй бекаси М.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилди.