Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш Департаменти томонидан янги йўналишли такси йўналишларини ташкил қилиш ҳамда йўналишлар ҳаракатига ўзгартиришлар киритиш режалаштирилган. Бу ҳақда департамент сайтида хабар берилди

Қайд этилишича, янги йўналишлар Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига йўловчи транспорти хизматларини кўрсатишда янада қулайлик яратиш, йўловчиларнинг транспортга бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами тантаналари муносабати билан ташкил этилмоқда.