АҚШ президенти Дональд Трамп Финляндия раҳбари Саули Ниинистё билан матбуот анжумани вақтида икки нафар сариқ сочли журналист қизни бир бири билан адаштириб юборди. Бу ҳақда The Hill ёзмоқда.

«Яна? Яна унга сўз берасизларми?», - дея айтган Трамп финлар етакчиси журналист қизга сўз беришга қарор қилганидан сўнг.

Америка президенти уни савол бериб бўлган журналист қиз билан адаштириб юборган.

«Йўқ, бу бошқа қиз», - дея Трампга жавоб қайтарган Ниинистё.

Журналист қизнинг қўшимча қилишича, Финляндияда сариқ сочли аёллар жуда кўп.

Аввалроқ Трамп Мисрга 300 млн доллар ажратишдан бош тортгач, ушбу давлат президентига ўзи қўнғироқ қилганди.