АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Мексика Америка-Мексика чегарасида девор қурилиши учун барибир пул тўлайди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда.

«Мексика девор учун барибир пул тўлайди», - деган у.

Трампнинг сўзларига кўра, деворнинг қурилиши «наркотик моддалар муаммосини ҳал этишда кучли ёрдам беради».

Аввалроқ муҳожирлар Мексикадан АҚШга туннель қазишгани маълум бўлганди.