АҚШ президенти Дональд Трамп ва Япония бош вазири Синдзо Абэ ўзаро телефон орқали мулоқотида Шимолий Кореянинг сўнгги ракета учиришини муҳокама қилди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилмоқда. Суҳбатнинг тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Шу билан бир вақтда агентликнинг Жанубий Корея ҳукуматидаги юқори лавозимли манбасининг сўзларига кўра, АҚШ Сеул билан улар КХДР билан боғлиқ вазиятни ҳал этишнинг «ҳарбий вариантлари»ни кўриб чиқадиган бўлса, муҳокама қилишини билдирган.

«АҚШ бизга мабодо шундай вазият юзага келадиган бўлса, биз билан жиддий маслаҳатлашишга ваъда берди», — деган манба.