Европа комиссияси раиси Жан-Клод Юнкернинг фикрича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Евроиттифоқ мамлакатнинг ЕИдаги аъзолиги бўйича музокараларни вақтинчалик тўхтатишини хоҳлайди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Юнкернинг сўзларига кўра, Туркия Европадан катта қадамлар билан узоқлашиб бормоқда.

Унинг фикрича, Эрдўған Европа Туркиянинг ЕИдаги аъзолиги бўйича музокараларни тўхтатиш ташаббуси билан чиқишидан умид қилмоқда. У «бунинг учун масъулиятни Туркияга эмас, балки фақатгина Европа иттифоқи бўйнига юклаш» ниятида.

Аввалроқ Германия ТИВ раҳбари Туркия Эрдўған вақтида ЕИ таркибига кирмаслиги ҳақида маълум қилганди.