Uber компанияси сафардан сўнг ҳам такси йўловчиларининг геолокациясини кузатиб боришдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Uber Technologies Inc. хавфсизлик хизмати раҳбари Жо Саливаннинг айтишича, компания таксидан тушган йўловчиларни қўшимча равишда беш дақиқа давомида кузатиб бориш имконини берган махсус функцияни ўз иловасидан ўчириб юборади.

Ўзгаришлар ҳақида яқин вақт ичида маълум қилинади, iOS учун янгиланган илова шу ҳафтадан ишга тушади.

Аввалроқ Uber’га янги раҳбар тайинлангани хабар берилганди.