Украина Донбасснинг қайта интеграция бўлиши ҳақидаги қонун лойиҳасида Россияни "агрессор мамлакат" деб эълон қилади. Бу ҳақда Украина президентининг Олий Рададаги вакили Ирина Луценко Пятий канал эфирида сўз юритди. 

Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси "99,9 фоизга тугаган ва парламентда рўйхатдан ўтишга тайёр". Луценконинг қўшимча қилишича, Украина "Нормандия тўртлиги" (Россия, Украина, Германия, Франция) ва АҚШ билан шу масалада маслаҳатлашган. 

"Илк маротаба қонунчилик негизида Россия босқинчи мамлакат деган тушунча киритилади", — деган Луценко. 

Луценконинг қўшимча қилишича, Донбасснинг қайта интеграция қилинишига доир қонун лойиҳасида БМТ Низомининг 51-моддаси, яъни ўзини-ўзи ҳимоя қилишга бевосита урғу берилган. 

"Бу Украина ўзини ўзи ҳимоя қилишга ҳақли эканини англатади. Яна бир марта — бу уруш эмас, балки ўзини ҳимоя қилишдир. Ва бу Халқаро валюта жамғармаси, сармоядорлар бизга пул бериши учун", —деган президент вакили. 

Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко Олий радага Донбасс бўйича қонун лойиҳасини киритиш режаси ҳақида сўз юритган эди.