АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемалари Россия-Беларуснинг «Ғарб-2017» машқлари ўтказилиши сабабли Болтиқ денгизига кузда келади. Бу ҳақда Литва президенти Даля Грибаускайте АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашуви давомида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Россия-Беларусь ҳарбий машқларининг ўтказилиш вақти яқинлашаётгани туфайли Литва мудофаа соҳасидаги мажбуриятларни бажариш бўйича реал қадамлар қўймоқда.

«Литвада америкалик ҳарбий хизматчилар ва техника, НАТОнинг Болтиқ денгизи давлатлари ҳаво ҳудудини патруль қилиш бўйича миссияси Американинг қўшимча қирувчилари ҳисобидан кучайтирилди. Болтиқ денгизига кузда АҚШ ҲДК кемаларининг келиши кутилмоқда», - дея Грибаускайтенинг сўзларини келтиради президент матбуот хизмати.

Аввалроқ АҚШ Литвага 7 та F-15C Eagle қирувчисини юборгани хабар қилинганди.