Яман жанубида кучли ёмғирлар туфайли юз берган тошқинлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги маҳаллий манбаларга асосан.

Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор. Минтақа инфратузилмасига жиддий зарар етган.

Бундан ташқари, Мукатар-Аден йўлининг бир қисми ҳам тошқин туфайли транспорт ҳаракати учун ёпиб қўйилди.

Аввалроқ олимлар Ямандаги вабо эпидемиясида Саудия Арабистонини айблашганди.