30 августда “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида глазурланган керамогранит ва керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича янги мажмуа ишга туширилди. 

National Ceramics деб ном олган бу қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 4,5 млн квадрат метр маҳсулот: 2 млн квадрат метр керамогранит ва 2,5 млн квадрат метр керамик плиткани ташкил қилади. 

Корхона собиқ “Резинотехника” ОАЖ ҳудудида яратилган. Корхонада Италиянинг Sacmi Imola S.C. компаниясининг замонавий технологик линияси ўрнатилган. 

Лойиҳа қиймати 21,1 млн долларни ташкил қилади. Ушбу қийматдан 20,9 млн доллари Хитойнинг Gulf Cable Trading компанияси томондан сармоя қилинган.