«Ливерпуль»нинг бразилиялик футболчиси Филиппе Коутиньо «Барселона»га ўтади. Бу ҳақда Yahoo! Sport хабар тарқатмоқда.

Хабар қилинишича, «Ливерпуль» вакиллари Коутиньога ҳафта охирида «Барселона» футболчисига айланиши ҳақида айтишган. Клублар трансфер борасида келишувга эришишган. Бонуслар билан қўшиб ҳисобланганда бу трансфер 160 миллион еврога айланади.

Бунгача мерсисайдликлар Коутиньо учун каталонияликларнинг бир неча таклифларини қайтарган, охирги таклиф миқдори 140 миллион еврога яқинни ташкил қилганди.

«Ливерпуль» бразилиялик футболчига ўринбосар излашмоқда. Номзодлар орасида – Тома Лемар («Монако») ва Алекс Окслейд-Чемберлен («Арсенал») номлари бор.

Ўтган мавсумда 25 ёшли Филиппе Коутиньо «Ливерпуль» учун барча турнирлар доирасида 36 учрашувда майдонга тушган ва 14 гол уриб, 9 голга узатма берган.